Бугун Ўзбекистон терма жамоаси "Навбаҳор" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
22 июл 2014, 09:00
Бугун Инчондаги Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси "Навбаҳор" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Миржалол Қосимов 20-28 июль кунлари бўлиб ўтадиган йиғинга жами 26 нафар футболчини чақирган.

"Навбаҳор"га қарши ўйин "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 19:00да бошланади.

Ушбу жамоанинг барча ўртоқлик учрашувлари:
22 июль - "Навбаҳор"
24 июль - "Металлург"
26 июль - "Пахтакор"
28 июль - "Олмалиқ"

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia