

"Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарликлар доирасидаги навбатдаги машғулоти бугун 18:00 да "Пахтакор" стадионида ўтказилади. ОАВ вакиллари учун машғулотлар 18:15 гача очиқ", - деб ёзилади ЎФФнинг телеграмдаги каналида.
Эслатиб ўтамиз, Қатар - Ўзбекистон учрашуви 6 сентябрь куни Дохада бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.



