UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади Янгиликлар

Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади

Бугун Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг Осиё минтақаси учинчи раунд сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Бугун шунингдек, Осиё Кубоги-2027 мусобақасига ҳам саралаш давом эттирилади. Маълумот учун, 2027 йилги Осиё чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади ва 24та терма жамоа қатнашади.

Ҳозирги пайтга келиб Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган жамоалар: Саудия Арабистони, Австралия, Ироқ, Эрон, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Япония, Жанубий Корея, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Иордания, Хитой, Индонезия, КХДР, Қувайт, Қирғиз Республикаси.

Демак, 24та жамоадан 18таси Осиё чемпионатига чиққан ва 6 жамоа кейинроқ аниқ бўлади. ОФК мана шу олтита жамоани аниқлаб олиш учун алоҳида мусобақа ташкил этган бўлиб, ўйинлар 25 март куни старт олганди. Бу саралашнинг энг охирги босқичи ҳисобланади.

 Ҳал қилувчи раундда жами 24та терма жамоа иштирок этмоқда ва жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Мусобақа қоидаларига мувофиқ фақат гуруҳ ғолиблари Осиё Кубоги иштирокчисига айланади. Яъни ҳар бир гуруҳдан битта жамоа чиқади. Ўйинлар келаси йил 31 мартга қадар давом этади.

A гуруҳи. 1-тур. 25 март
Тожикистон - Шарқий Тимор 1:0
Филиппиин - Мальдив 4:1

2-тур. 10 июнь
 Шарқий Тимор - Мальдив
Филиппин - Тожикистон

B гуруҳи. 1-тур. 25 март
Бутан - Яман 0:0
Ливан - Бруней 5:0

2-тур. 10 июнь
Бруней - Бутан
Яман - Ливан

C гуруҳи. 1-тур. 25 март
Сингапур - Гонконг 0:0
Ҳиндистон - Бангладеш 0:0

2-тур. 10 июнь
Гонконг - Ҳиндистон
Бангладеш - Сингапур

D гуруҳи. 1-тур. 25 март
Хитой Тайпейи - Туркманистон 1:2
Таиланд - Шри Ланка 1:0

2-тур. 10 июнь

Шрин Ланка - Хитой Тайпейи
Туркманистон - Таиланд

E гуруҳи. 1-тур. 25 март
Мьянма - Афғонистон 2:1
Сурия - Покистон 2:0

2-тур. 10 июнь
Мьянма - Покистон
Афғонистон - Сурия

F гуруҳи. 1-тур. 25 март
Вьетнам - Лаос 5:0
Малайзия - Непал 2:0

2-тур. 10 июнь
Лаос - Непал
Малайзия - Вьетнам

Ўз гуруҳларда пешқадамлик қилаётган жамоалар: Филиппин, Ливан, Бангладеш, Туркманистон, Сурия, Вьетнам.

Х.Холиқов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика