Бугун "Олд Траффорд"да ўйин бўлади. Аммо футбол эмас

Aslanov Jasurbek
7 окт 2017, 15:49
Бугун, 7 октябрь куни 75 минг киши сиғадиган "Олд Траффорд" стадиони мухлислар билан тўлади.

Sky Sport нашрининг хабар беришича, Манчестердаги аренада бугун футбол учрашуви ўтмайди. Регби бўйича Англия Супер лигаси етакчилари Кастлфорд Тайгерс ва Лидс Риньос "Олд Траффорд" стадионида гранд финалда тўқнаш келишади. Маълумотларга кўра, ушбу баҳс учун барча чипталар сотиб бўлинган. Майдонга регбининг махсус дарвозалари ҳам ўрнатиб бўлинган.


Учрашув маҳаллий вақт билан 17:00да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia