UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  3 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  1 18:20Суперлига. "Андижон" - "Сурхон". Таркиблар маълум  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  9 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  1 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19

Бугун "Насаф" ва "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги тақдири ҳал бўлади Янгиликлар

Бугун "Насаф" ва "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги тақдири ҳал бўлади

Бугун қитъамизда Осиё чемпионлар лигаси плей-офф баҳслари бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг икки клуби гуруҳ босқичига чиқиш учун кураш олиб боради.

Қаршида "Насаф" клуби ўз мухлислари қаршисида Иорданиянинг "Ал Файсали" клубини қабул қилади. Бу ўйин соат 16:00да бошланади.

"Пахтакор" эса Қатарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади.

Шарқий минтақада ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўйнаётган "Шанхай СИПГ" клуби Таиланднинг "Чианграи Юнайтед" клубини ўз уйида қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, плей-офф ўйинлари фақат битта ўйиндан иборат бўлади ва жавоб учрашувлари йўқ. Барча масала бугун ҳал бўлади. Агар асосий вақтда ғолиб аниқланмаса, қўшимча таймлар белгиланади. Унда ҳам тенглик бўлса пенальтилар сериясига мурожаат қилинади.

Бугунги ўйинларда ғолиб бўлган 8та клуб ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичига йўлланма олади.

ҒАРБИЙ МИНТАҚА
16:00 - "Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал Файсали" (Иордания) (СПОРТ ТВ LIVE)
18:30 - "Зоб Оҳан" (Эрон) - "Аизавл" (Ҳиндистон)
19:15 - "Ал Айн" (БАА) - "Малкия" (Баҳрайн)
22:00 - "Ал Гарафа" (Қатар) - "Пахтакор" (Ўзбекистон) (СПОРТ ТВ LIVE)

ШАРҚИЙ МИНТАҚА
12:30 - "Тианжин Куанжиан" (Хитой) - "Серес-Негрос" (Филиппин)
15:00 - "Кашива Рейсол" (Япония) - "Муантонг Юнайтед" (Таиланд)
15:30 - "Сувон Самсунг" (Жанубий Корея) - "ФЛК Тан Хоа" (Вьетнам)
16:35 - "Шанхай СИПГ" (Хитой) - "Чианграи Юнайтед" (Таиланд)

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика