
Ушбу аренада "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" афсоналари кураш олиб боришади ва ушбу баҳс террористик ҳужумлардан жабр кўрганларга бағишланади. Формаларга футболчиларнинг исми эмас, ҳужум уюштирилган шаҳарлар номи ёзилади.
"Манчестер Юнайтед" афсоналари: Ван дер Сар, Браун, Дублин, Жонсен, Силвестр, Парк Жи Сун, Поборски, Бломквист, Саха, ван Нистелроой, Йорк.
"Барселона" афсоналари: Ангой, Белетти, Эдмилсон, Деху, Абидал, Давидс, Серги, Мендиета, Симао, Клюйверт, Гойко.
Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс бугун 18:30да бошланади.