UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Бугун футбол. "Сурхон" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Сурхон" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 5-тур учрашувлари давом эттирилади. Термизда "Локомотив" "Сурхон" меҳмони бўлади.

Турнир жадвалида "Сурхон" 4 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа тўртта ўйиндан биттасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнади ва икки бор мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 3-4. 

"Сурхон" мавсумни ўз майдонида "Металлург"га қарши баҳс билан бошлаб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Сўнгра жамоа сафарда "Андижон"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, Термизда "Қўқон-1912" билан 1:1 ўйнади. Ўтган тур эса термизликлар ғалаба қозонишлари мумкин бўлган баҳсда "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. 

"Локомотив" ушбу чемпионатни қаторасига иккита мағлубият билан бошлади. "Темирйўлчилар" дастлаб сафарда АГМК ва уйда "Навбаҳор"га имкониятни бой беришди. Охирги иккита ўйин эса дуанг натижа билан якун топди. "Локо" ҳозирда 2 очко билан 13-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 5-7. 

Бугунги беллашув ҳам қизиқарли бўлиши кутиляпти. Имкониятлар борасида устунлик меҳмонлар томонида. Тўғри, "Сурхон" ўз майдонида ўйнайди, бироқ таркибдаги футболчилар маҳорати томонлама "Локомотив" кучли. 

Coca Cola Суперлигаси. 5-тур

"Сурхон" - "Локомотив"

Бош ҳакам: Акобир Шукруллаев

Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов. 

Захира ҳаками: Виктор Григорьев. 

Назоратчи: Арслон Ҳотамов

Комиссар: Ўнгар Жалимов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика