UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  15 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  2 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  12 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  24 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  3 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Металлург" Янгиликлар

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Металлург"

Бугун Суперлига 20-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтади.

Мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Сўғдиёна" ўз майдонида 10-ўриндаги "Металлург"ни қабул қилади. "Сўғдиёна" шу пайтгача 9 бор ғалаба қозониб, 8 марта дуранг қайд этган ҳамда иккита ўйинда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 22-12. "Металлург" ҳисобида эса 6та ғалаба, бир дуранг ва 12 мағлубият бор. Тўплар нисбати 17-27. 

"Сўғдиёна" иккинчи даврада ҳозирча учта ўйинда зафар қучди ва бир бор мағлуб бўлиб, иккита беллашувда дуранг ўйнади. Жиззахликлар охирги икки турдан бери ғалаба қозона олишмаяпти. 

"Металлург" иккинчи даврада кўрсатаётган натижаларга эса ҳавас қилиб бўлмайди. Бекободликлар иккинчи даврани кетма-кет тўртта мағлубият билан бошлашди. Сафарда "Андижон"ни мағлуб этиб қайтган жамоа сўнгра ўз майдонида "Қўқон-1912"га имкониятни бой берди. 

Бугунги баҳс бекободликлар учун муҳим аҳамият касб этади. Жамоа яна ютқазиб қўйса аҳвол чигаллашади. "Сўғдиёна"нинг мақсади эса чемпионатни кучли учликда тугатиш ва бунинг учун жамоа борини бериб ўйнамоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика