UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  9 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Сўғдиёна"

Бугун Суперлиганинг 28-тур баҳсларига старт берилади.

Кун тартибидан учта ўйин ўрин олган. "Қизилқум" ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилади. Ўтган турда "Қизилқум" АГМКни мағлуб этганди. "Сўғдиёна" эса сафарда "Насаф"га имкониятни бой берди.

"Сўғдиёна" иккинчи босқичда фақат иккита ўйинда ғалабага эришди ва иккала ғалаба ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилди. Сафарда эса бу жамоа фақат ютқазиб келяпти. "Қизилқум" ҳақида гапирадиган бўлсак, навоийликлар иккинчи босқичнинг иккита ўйинида ютишди ва иккала ғалаба ҳам уйдаги ўйинларда рўй берди.

"Қизилқум" ўз уйида чакки эмас, жамоа исталган рақибига етарли қаршилик кўрсата олади. Шу томонлама ҳам бугунги беллашувда майдон эгаларининг устунлиги тахмин қилинмоқда. Қолаверса, "Сўғдиёна"нинг негадир сафарда омади чопмаяпти. Жиззахликлар сафар ўйинларида охирги марта 13-турда зафар қучишганди. Ўшанда Сергей Лушан шогирдлари Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этиб қайтишган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика