UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  0 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   16 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  1 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  10 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  13 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  14 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  5 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  14 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0

Бугун футбол. "Пахтакор" ўзини Кубокдан чиқиб кетишга мажбур қилган "Насаф"ни қабул қилади Янгиликлар

Бугун футбол. "Пахтакор" ўзини Кубокдан чиқиб кетишга мажбур қилган "Насаф"ни қабул қилади

Бугун олий лиганинг 14-тур баҳсларига старт берилади. Мухлислар Тошкентда "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви гувоҳи бўлишади.

"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги баҳсларини "Насаф" туфайли тарк этди. "Насаф" биринчи ўйинни "Пахтакор" стадионида 3:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Энди жамоалар олий лига ўйинида бир-бирларини синовдан ўтказишади. 

Иккала жамоа ҳам мавсумни икки хил ўтказмоқда. "Насаф" 23 очко билан 2-ўринда бораётган бўлса, "Пахтакор" 18 очко тўплаган ва 8-ўринни эгаллаб турибди. 


"Пахтакор" ҳозирча ўз майдонида бешта ғалабага эришган ва икки бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 11-7. Жамоа ҳали дуранг ўйнамаган. "Пахтакор" уй беллашувларида 15 очкони қўлга киритган. 

Биласизми? "Пахтакор" ўз майдонидаги охирги уч учрашувни ғалаба билан якунлади. Пойтахтликлар "Навбаҳор", "Бухоро" ва "Сўғдиёна"дан устун келишди. Қизиғи "Пахтакор" шу ўйинларда аввалига битта, кейин иккита, учинчисида учта гол урди. 

"Насаф" ҳозирча сафарда еттита ўйинда майдонга тушган бўлса, шундан иккитасида ғолиб чиққан. Бердиев шогирдлари сафарда "Қўқон-1912" ва "Шўртан"дан устун келишган. Шунингдек, иккита ўйинда дуранг ва уч марта мағлубият қайд этилган. 

Биласизми? "Насаф" кетма-кет беш ўйиндан бери сафарда ғолиб чиқа олмаётганди, бироқ ўтган турда жамоа "Шўртан"ни мағлуб этиб қайтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика