UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  2 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Нефтчи" Янгиликлар

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 23-туридан ўрин олган олтита баҳс бўлиб ўтади.

"Олмалиқ" ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади. "Олмалиқ" ҳисобида 32 очко бор ва жамоа 9-ўринни эгаллаб турибди. "Нефтчи" эса 14 очко жамғарган ҳолда 15-ўриндан мустаҳкам жой эгаллаган. 

"Олмалиқ"нинг ўйинида биринчи даврага нисбатан пасайиш юзага келгандек. Буни рақамлар ҳам кўрсатиб турибди. "Олмалиқ" биринчи даврада қаторасида 11та ўйинда ютқазмаганди. Иккинчи даврада эса жамоа еттита ўйиндан учтасида ютқазишга улгурди. 

Биласизми? "Олмалиқ" ўз майдонидаги учрашувларда олти бор ғалаба қозонган ва тўрт марта дуранг ўйнаган. Шунингдек, фақат бир марта мағлуб бўлган. Бу жамоа ўз уйида негадир кам гол уради. 11та ўйинда 11та гол. 

"Нефтчи" эса ҳамон ғалабасиз серияни давом эттирмоқда. Фарғоналик мухлислар "Нефтчи" Абрамов бошчилигида қачон илк ғалабасини қўлга киритаркин дея кутавериб зерикиб қолишди. 

Факт: "Нефтчи" сафардаги биринчи ва ҳозиргача охирги бўлиб турган ғалабасини 7-турда қўлга киритган. Жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика