UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  2 18:03Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  10 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  12 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  24 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  2 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 8-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилади.

Учрашув аслида Термизда ўтказилиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабабли Тошкентга кўчирилганидан хабарингиз бор. Мусобақа жадвалида "Локомотив" 9 очко билан 8-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 9-10. "Сурхон" эса 4 очко тўплаган ҳолда 12-ўринни эгаллаб турибди. "Сурхон"да тўплар нисбати 7-15.

Карантиндан сўнг кетма-кет 3та мағлубият қабул қилиб олган "Локо" ўтган турда ғалабага эришди. "Темирйўлчилар" уйда "Қизилқум" устидан 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Авазбек Ўлмасалиев, Кирилл Погребняк ва Диёр Туропов томонидан киритилган голлар "Локо"га бу йилги Суперлигада учинчи ғалабани тақдим этди. Аввалги иккита ғалаба ҳам уйда "Андижон" ва "Бухоро" устидан қўлга киритилганди.

"Сурхон" эса аксинча 3-турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Термизликлар бир бор дуранг ўйнаб тўртта беллашувда имкониятни бой беришди. Хусусан жамоа охирги 3 ўйинда фақат мағлуб бўлди. Бу мағлубиятлар АГМК, "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" билан кечган баҳсларда қайд этилди. 

Бугунги учрашув "Локомотив" учун ўз майдонидаги 6-ўйин бўлади. Аввалги бешта баҳснинг учтасида ғалаба қозонган "темирйўлчилар" икки марта мағлуб бўлишган. "Сурхон" эса бугун сафарда бешинчи бор майдонга тушади. Бу жамоа ҳозирча сафарда бир марта ютуққа эришган: Навоийда "Қизилқум" 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. 

P.S. "Локомотив" - "Сурхон" учрашувини соат 19:00дан бошлаб "Маҳалла" ТВда тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика