UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24Мусиала операция қилинди  1 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5

Бугун футбол. Иккинчи даврада ютқазмаган "Бунёдкор" иккинчи даврада ҳали ютмаган "Нефтчи"га қарши Янгиликлар

Бугун футбол. Иккинчи даврада ютқазмаган "Бунёдкор" иккинчи даврада ҳали ютмаган "Нефтчи"га қарши

Бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашуви билан олий лиганинг 21-турига старт берилади. Ўйин 18:00да бошланади

Турнинг бошқа учрашувлари эртага ўтказилади. Бугун иккинчи давра бошланганидан бери мағлуб бўлмаган "Бунёдкор" ўз майдонида иккинчи даврада ҳали ғалабага эришмаган "Нефтчи" билан куч синашади. 

Жадвалдаги ўрни: "Бунёдкор" 6-ўринда 32 очко, "Нефтчи" 15-ўринда 13 очко. 

Жамоалар орасидаги фарқ клубларнинг олий лигада эгаллаб турган ўрнидан ҳам билиниб турибди. Ҳозирги "Нефтчи"га ҳавас қилиб бўлмайди, чунки жамоа пастки ўринлардан кўтарила олмаяпти, қолаверса, Вадим Абрамов бош мураббий бўлганидан бери "Нефтчи" ҳали ютмади. Иккинчи даврада ҳам шу аҳвол: учта мағлубият, икки дуранг. 

"Нефтчи" мағлубиятлари сабаби фақат ўзида деб ўйлаймиз. Негаки жамоа кучли ўйин кўрсата олмаяпти. Масалан, "Бухоро"га қарши кечган охирги баҳсда ҳам жуда пассив ҳаракат қилади. Гўёки ғалаба керак эмасдек. Тўғри, иккинчи таймда фарғоналиклар ҳисобни ўз фойдаларига ҳал этишга уриниб кўришди, лекин жамоада ўткир ҳужумчининг йўқлиги билиниб қоляпти. 

"Бунёдкор" иккинчи даврада ишончли ўйин кўрсатмоқда. Жамоа беш ўйиндан учтасини ғалаба билан якунлади ва икки бор дуранг ўйнади. Аммо охирги ўйинда "Бунёдкор"дан очиқчасига омад юз ўгирди. Жамоа Навоийда 2:0 ҳисобида ютаётиб якунда 3:3 ўйнади. Ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг хатоси кўринди, шу боис бугунги беллашувда яна Мурод Зуҳуров сўнгги чизиқни эгалласа керак.

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача сафарда фақат бир марта ғалаба қозонган. Жамоа 7-турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтган. Умуман олганда, "Нефтчи"да жами ғалабалар сони фақат иккита. Биттаси уйда қўлга киритилган: 1:0, "Обод" устидан. 

Факт: "Нефтчи" иккинчи даврада сафарда иккита ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 9та гол ўтказиб юборди. "Пахтакор"дан олтита, "Қўқон-1912"дан учта. 

Биласизми? "Бунёдкор" иккинчи давранинг дастлабки тўртта учрашувида гол ўтказмади, фақат охирги ўйинда "Қизилқум"дан учта тўп ўтказди. Агар бугун "Бунёдкор" зафар қучса, бу Қосимов қайтганидан сўнг жамоанинг олий лигада еттинчи ғалабаси бўлади. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика