UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  14 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  23 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 5-тур учрашувларига старт берилади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" сафарда "Бухоро" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида "Локомотив" 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Бухоро" эса 5 очко тўплаган ва 7-ўринда боряпти. 

Мавсумни дуранг билан бошлаган "Бухоро" кейинги иккита беллашувда ҳам ғалаба қозона олмади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари сафарда "Металлург"га имкониятни бой беришди ва уйда "Қизилдқум" билан дуранг қайд этишди. "Бухоро" илк ғалабасини "Қўқон-1912" билан ўйинда (3:1) қўлга киритди. Айтиш мумкинки, жамоа бу учрашувда анча яхши ҳаракат қилди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. 

Мана энди бугун "Бухоро" ўз уйида "Локомотив" билан куч синашади. "Локомотив" гарчи биринчи турда мағлубиятга учраган бўлса-да, кейинги уч учрашувда қаторасига ғалабага эришди. Жамоа дастлаб "Навбаҳор"ни, ундан кейин "Андижон" билан АГМКни мағлуб этди. Мана шу уч ўйинда "Локо" рақиблар дарвозасига 7та гол уриб ўз дарвозасидан битта тўп ўтказиб юборди. 

"Бухоро" шу пайтгача тўртта гол уриб ўз дарвозасидан ҳам шунча тўп олиб чиққан. Жамоа ўз майдонида битта учрашув ўтказиб битта гол урган. Қолган учта гол Фарғонада "Қўқон-1912" дарвозасига киритилган. Имкониятлар борасида "Локо"нинг устунлигини кўришимиз мумкин. "Бухоро"нинг асосий устунлиги жамоа мухлисларида. Бугун Бухородаги марказий стадион лиқ тўлиши кутилмоқда. 

Бухоро шаҳрида ўтказилган охирги беш ўйиннинг фақат биттасида майдон эгалари зафар қучган. Қолган тўртта баҳс "Локо" фойдасига ҳал бўлган. Ҳозирча дуранг қайд этилмаган. 

2018 йил. Биринчи босқич. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1 

2018 йил. Иккинчи босқич. "Бухоро" - "Локомотив" 1:3 

2017 йил. "Бухоро" - "Локомотив" 1:2 

2016 йил. "Бухоро" - "Локомотив" 2:1 

2015 йил. "Бухоро" - "Локомотив" 2:3 

"Бухоро" ўз майдонидаги охирги беш ўйинда "Локо" дарвозасига 6та гол уриб, ўз дарвозасидан 10 марта тўп ўтказиб юборган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика