UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  1 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  7 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

Бугун Англияда дахшатли тўқнашув Янгиликлар

Бугун Англияда дахшатли тўқнашув

Бугун ва эртага футбол ишқибозларини катта тўқнашувлар кутиб турибди.

Биз учун энг катта қарама-қаршилик Тошкентда бўлиб ўтади. "Чемпионлик ўйини"да "Пахтакор" жамоаси "Локомотив"ни қабул қилади. Аммо, ҳозир бошқа бир дахшатли тўқнашув ҳақида ёзмоқчимиз.

АПЛ, 9-тур
20.10.2018, 16:30
"Стэмфорд Бридж", Лондон
"Челси" - "Манчестер Юнайтед"
Бош ҳакам:
Майк Дин

Челси

Антонио Рюдигер - 21', Росс Баркли - 90'

Премьер-лига . 9-тур

20/10/2018, 17:30

2
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Антони Марсьяль - 55', Антони Марсьяль - 73'

Стадион: Stamford Bridge, 40721 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
21'  Антонио Рюдигер
21'  Виллиан
30'  Антонио Рюдигер
34'  Эден Азар
69'  Матео Ковачич (Росс Баркли)
73'  Виллиан (Педро Родригес)
79'  Альваро Мората (Оливье Жиру)
90'  Росс Баркли
13'  Неманья Матич
27'  Эшли Янг
55'  Антони Марсьяль
67'  Хуан Мата
73'  Антони Марсьяль
73'  Маркус Рэшфорд
75'  Хуан Мата (Андер Эррера)
84'  Антони Марсьяль (Андреас Перейра)
85'  Маркус Рэшфорд (Алексис Санчес)
90'  Алексис Санчес
90'  Андреас Перейра


Туманли албионда бугун "Титанлар жанги"га гувоҳ бўламиз. Янги бош мураббий Маурицио Сарри билан бирга мавсумни ажойиб бошлаган "Челси" ўз майдонида Жозе Моуриньо бошчилигида муаммолар гирдобига тушиб қолган "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади. Жамоаларнинг айни пайтда турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъи назар учрашув марказий мақомида бўлаверади.

"Челси" Сарри қўлостида 4-3-3 тактик схемасида тўп тепмоқда. Жамоа тўпга эгалик қилишни яхши кўради, италиялик мутахассис тўп доимо унинг шогирдларида бўлишини хоҳлайди. Шунингдек, рақиб тўпни эгаллаб турган паллада жамоа юқори прессинг уюштиради ва шу орқали тўпни тезроқ олиб қўйишга уринади. Айни пайтда лондонликлар томошабоп футбол намойиш этишмоқда. Бугунги "Челси" айни пайтдаги МЮдан кучли. Лекин, бундай учрашувларда томонларнинг ҳолати иккинчи планга тушади. Ҳаммаси кимнинг қандай тайёргарлик кўрганига боғлиқ бўлиб қолади. Бунда руҳият муҳим аҳамият касб этади.

"Челси"нинг асосий қуроли - Эден Азар. Ҳозир Азар Премьер-лигадаги энг кучли 3 ўйинчидан бири. Моуриньо олдинги йилларда унга нисбатан икки бор бир ўйинчини алоҳида қўриқлашни топширган. Бир сафар Эррера Эденни қўриқлашни "қотириб қўйган" бўлса, яна бир марта Скотт Мактоминей кучли рақибни анча зарарсизлантира олган эди. Бельгияликнинг формасидан келиб чиқадиган бўлсак, бугун ҳам унга персонал "қўриқчи" керакдек кўринмоқда.


"Манчестер Юнайтед"ни жуда мураккаб давр кутиб турибди. Яқин 3 ҳафта ичида Моур шоигрдлари "Челси", "Ювентус" ва "Манчестер Сити"га қарши ўйинларни ўтказишлари керак бўлади. Кўриб турганингиздек, шундоқ ҳам турли муаммолар ва жароҳатлар гирдобида қолган МЮни оғир ўйинлар қарши олади.

Жозе бугун "Стэмфорд Бридж"га қайтади. Бу стадионга келадиган мезбон мухлисларда у билан боғлиқ ажойиб ва салбий хотиралар бор. "Юнайтед"да кадрлар билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келган. Рохо ва Лингарднинг ўйнамаслиги деярли аниқ. Матич, Шоу, Мактоминей, Далотларнинг майдонга тушиши ҳам катта сўроқ остида. Ҳаммаси уларнинг бугун тонгда қай аҳволда бўлишганига боғлиқ. Андер Эррера эса эндигина жароҳатидан тикланиб сафга қайтди. Лекин, ҳозирги ҳолатдан келиб чиқсак, Жозе Андерни майдонга туширса керак. Бундан ташқари, мураббий ва Алексис Санчеснинг ўзаро муносабатлари ҳам ёмонлашган ва бу нарса чилиликнинг майдонга тушиш эҳтимолини камайтиради.

Тахминий таркиблар:

"Челси":
Кепа Аррисабалага – Сезар Аспиликуэта, Антонио Рюдигер, Давид Луис, Маркос Алонсо – Жоржиньо, Нголо Канте, Матео Ковачич – Педро, Оливье Жиру, Эден Азар.

"Манчестер Юнайтед": Давид Де Хеа – Антонио Валенсия, Виктор Линделёф, Крис Смоллинг, Люк Шоу – Фред (Матич), Андер Эррера, Поль Погба – Маркус Рэшфорд, Ромелу Лукаку, Хуан Мата.

Ўйнамайди: Ампаду – Рохо, Лингард.
Сўроқ остида: Рюдигер – Санчес, Шоу, Феллайни, Эррера, Матич, МакТоминей.


Шунингдек, бугун АПЛ 9-тури доирасида қуйидаги беллашувлар ўтказилади:

16:30. "Челси" - "Манчестер Юнайтед"
19:00. "Борнмут" - "Саутгемптон"
19:00. "Кардифф" - "Фулхэм"
19:00. "Манчестер Сити" - "Бёрнли"
19:00. "Ньюкасл" - "Брайтон"
19:00. "Вест Хэм" - "Тоттенхэм"
19:00. "Қулқерхэмптон" - "Уотфорд"
21:30. "Хаддерсфилд" - "Ливерпуль"


Сизнингча, бугун ким байрам қилади? Лондон ёки Манчестер?


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика