Бугун 17:00. Сурия - Ўзбекистон

Narzulla Saydullayev
23 мар 2017, 03:00
Бугун ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади.

Бугун, 23 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00да Малакка шаҳридаги 40 минг мухлисга мўлжалланган Hang Jebat Stadium майдонида Сурия ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги баҳс старт олади. 

Сурия - Ўзбекистон
23 март 2017. Малайзия. Малакка. "Hang Jebat Stadium" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Абдулла Муҳаммад Ҳасан, Муҳаммад ал-Ҳаммадий, Ҳасан ал-Маҳрий, Аҳмад Ҳамис ал-Нақбий (барчаси БАА)
Назоратчи: Эдвард МакГрегор (Австралия)
Комиссар: Хин Чёнг (Гонг Конг)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia