Буффон: "Нойер? Албатта у мендан кучли"

Aziz Tukhtamuradov
28 июн 2016, 19:40
Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон Германияга қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.


"Италия терма жамоаси футболчилари катта иштиёқ ва ўзларини аямаган ҳолда майдонда курашмоқдалар. Умид қиламанки, мухлисларимизни хафа қилмаймиз.

Ким кучлироқ - мен ёки Нойер? Албатта, Мануэль мендан ёшроқ ва жуда кучли дарвозабон. Бу ёшда менга бир қанча посбонлар билан рақобат қилиш қийин. Лекин, мен "Ювентус" ёки Италия терма жамоаси либосини кияр эканман, бу савияга мос бўлишга ҳаракат қиламан.

Германияга қарши ўйин жуда қийин бўлади. Қоғозда улар фаворитлар. Нима бўлишини эса майдонда кўрамиз", - дейди Буффон.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: TMW