Буффон: "Италия футболи учун афсусдаман"
14 ноя 2017 10:58
Янгиликлар
Буффон: "Италия футболи учун афсусдаман"
Эслатиб ўтамиз, ана шу дурангдан кейин "Скуадра Адзурралар" Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018дан қуруқ қолишди.
"Мен ўзим учун эмас, бутун Италия футболи учун афсусдаман. Биз шунчаки ўтиш ўйинини ютқазмадик, қандайдир бошқа даражада, ижтимоий томонлама енгилдик. Хафа бўлдим ва терма жамоадаги фаолиятимни мана шундай якунлаётганимдан афсусдаман. Лекин, миллий жамоада ўтган даврнинг бир дақиқасидан ҳам афсусланмайман. Мен билан жамоада бирга бўлган ва бу ажойиб саёҳатни ўтказган барчани қаттиқ қучган ҳолда ҳаммага миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Гол уриш учун бизга совуққонлик етишмади.
Майдонга тушганларнинг ҳар бири ўтиш ўйинлари жуда ҳам қийин ўтишини яхши билар эди. Гол уриш учун бизга совуққонлик етишмади.
Ўтиш ўйинларида ҳаммасини бугун бизга қарши ишлаган кичик эпизодлар ҳал қилади. Айбни ҳаммамиз тенг бўлишимиз керак, биргина айбдор бўлиши мумкин эмас", - дея афсонавий кипернинг сўзларини келтирди "ТАСС".
Фикрлар