

Мезбон футболчилар ҳакамнинг бу қарорини ўзгартиришини ялиниб ёлворишди. Аммо бу ҳаракатлар самарасиз эди. Шунда ғазаб отига минган мезбон жамоанинг футболчиси 11 метрлик белгига яқинлашди ва тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Ҳакам, ҳеч нима содир бўлмагандек майдон марказини кўрсатди. Эҳтимол, ушбу гол пенальтидан урилган ягона автогол бўлгандир.



