Бу қизиқ! Парти 2 сутка ичида 2 турнирдан чиқиб кетди
21 янв 2022 23:33
Янгиликлар
Бу қизиқ! Парти 2 сутка ичида 2 турнирдан чиқиб кетди
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Томас Парти учун ҳафта омадсиз келди.
18 январь куни у Гана терма жамоаси билан Африка Миллатлар Кубоги плей-офф босқичига чиқа олмади ва жамоаси ихтиёрига қайтди.
20 январь кунида эса Парти "Арсенал" билан Англия Лига Кубоги ярим финалида "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, 0:2. Ганалик футболчи 74-дақиқада майдонга чиқиб, четлатилди.
Африка Кубогида Парти уч ўйинни ўзгаришларсиз тўлиқ ўтказди. АПЛда эса у 16 ўйинда қатнашди.
Фикрлар