UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  15 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  4 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  8 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7

"Бу - мақсадлари юқори "Андижон". Легионерга айланишдан кўра мухлислар тўла стадионда ўйнашни истадим" — "Бургутлар"нинг янги қалқони нималар деди? Янгиликлар

"Бу - мақсадлари юқори "Андижон". Легионерга айланишдан кўра мухлислар тўла стадионда ўйнашни истадим" — "Бургутлар"нинг янги қалқони нималар деди?

Ўтган мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлаган "Андижон" жамоаси аллақачон таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборди.

Кеча клуб ўзининг лимитдан ташқари дастлабки трансферларини эълон қилди. Дарвоза чизиғидаги рақобатни мустаҳкамлаш учун ОКМК кипери Валижон Раҳимов таклиф этилди. Биз эса унинг янги жамоаси ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- 5 йиллик фаолиятингиздан сўнг Олмалиқни тарк этдингиз. ОКМК янги даражага чиқишингизга туртки бўлдими? 

- Аллоҳга шукурки, Олмалиқда ўтказган 5 йилим жуда завқли ва эсда қоларли онларга бой бўлди. Ажойиб ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Суперлигада, ОЧЛда дебют қилдим. Терма жамоадан чақирув олдим.  Шу вақт мобайнида қўллаб-қувватлаган мухлислар, мураббийлар, раҳбарият ва жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. Келгусида уларга улкан зафарлар тилаб қоламан. 

- Ўтган мавсумда ўйин амалиёти етарлича бўлмади. ОКМКдан кетиш учун асосий сабаб эдими ёки шунчаки муҳитни ўзгартиришми? 

- Тўғри, охирги мавсумда ўйин амалиёти кам бўлди дея оламан. Футболчи учун бу нарса муҳим аҳамият касб этади. Жамоамни ва муҳитни алмаштириш вақти келиб қолганди. Кетиш ҳақида ўйлаш ва бир қарорга келиш осон бўлгани йўқ. Лекин бу - футбол. Барча билан дўстона хайрлашиш ёқимли ҳисларни тақдим қилди. Ҳаммадан миннатдорман.

- "Андижон"нинг ОЧЛда ўйнаши танловнинг асосий факторига айландими?

- Сўнгги йилларда "Андижон"нинг мақсадлари юқорилади. Сезиларли даражада ўзгаришлар юз бермоқда. Раҳбарият билан гаплашдик, мураббийлар фикрини сўрадим. Бу янги жамоага ўтишимда ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Менда бошқа жамоалардан таклифлар, қолаверса легионерга айланиш имконияти пайдо бўлганди. Аммо "Андижон"даги атмосфера, мухлислар тўла стадионда ўйнашни кўпроқ истадим. ОЧЛдаги қизиқарли учрашувлар ҳам ўзгача мотивация бериши шубҳасиз.

- "Андижон" ҳақида биласиз, кўп бор тўқнаш келгансиз. Бугунги жамоага қандай таъриф берасиз?

- Ҳозирги "Андижон" анча шаклланишга улгурди. Кейинги мавсумга жамоа ўзагини сақлаб қолган ҳолда таркиб яна кучайтирилиши кутилмоқда. Янги мавсумда мақсадлар юқори бўлади. Бу йўлда барчамиз бирлашиб ҳаракат қиламиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика