UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  0 17:44"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  0 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  5 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  10 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  18 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  4 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0

Бу ҳали рекорд эмас — "Нефтчи"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги мағлубиятсиз сериялари ҳақида Янгиликлар

Бу ҳали рекорд эмас — "Нефтчи"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги мағлубиятсиз сериялари ҳақида

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бу йил Суперлигада дадил қадамлар билан олдинга интилишда давом этмоқда.

Жамоа бу мавсумда ҳали мағлубиятга учраганича йўқ. Шу ўринда кўпчиликда "Нефтчи"нинг 10та ўйинлик мағлубиятсиз сериясини рекорд, деган фикрлар уйғонаётгани бор гап. Лекин рекордгача жуда ва жуда масофа узоқ. Қуйида бу борада батафсил маълумот берамиз. Дастлаб бир мавсумдаги кўрсаткичларига тўхталамиз. 



— "Нефтчи"нинг Суперлигадаги энг яхши мавсуми 1994 йилга бориб тақалади. Юрий Саркисян бошчилигидаги "чинорлар" ўша мавсумда мағлубият нималигини билмаган ва барча 30та турни йўқотишсиз ўтказган, 21та ғалаба, 9та дуранг қайд этган ҳолда чемпионликни қўлга киритган. 

— 1993 йил жамоа 6 апрелдан 29 сентябргача бўлган оралиқда 21та учрашувда рақибига уч очко олишига йўл қўймаган. Бу мавсумда илк мағлубиятини "Нурафшон"дан қабул қилиб олган (0:2). Шундан сўнг кетма-кет 21та баҳсни мағлубиятсиз ўтказган. Бу серияга 24-турда "Пахтакор" барҳам берган ва Тошкентда кечган баҳсда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган. Фарғона жамоаси мавсумни чемпион сифатида тугатган, 24 ғалаба, 4 дуранг, 2 мағлубият. 



— Бир мавсум давомидаги энг яхши яна бир серия 2007 йилда бўлган 2007 йилда бўлган. "Нефтчи" мавсум стартидан 13-тургача мағлубиятсиз серия кўрсатган, дея оламиз. Қизиғи бунда ҳам "Нефтчи"ни тўхтатиш чеки "Пахтакор"га насиб қилган (4:0). Клуб финишга 19 ғалаба, 4 дуранг, 7 мағлубият билан 4 бўлиб етиб келган. Агарда 2006 йил 16 сентябридан 2007 йил 9 июнь санасигача бўлган даврни ҳисобга олсак жами 20та ўйинлик мағлубиятсиз серия борлигига гувоҳ бўламиз. 

— Ҳозирга қадар сўнгги совринли ўринни қўлга киритган 2008 йилги мавсумда 12 апрелдан 20 сентябргача 17та беллашувда уч очко йўқотмаган. Бу серияга "Навбаҳор" 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан нуқта қўйган. Жамоа Ривалдоси бор "Бунёдкор", Одил Аҳмедов, Гейнрихлари бор "Пахтакор"дан сўнг турнир жадвалида 3 ўринни қўлга киритган. Бу жамоанинг ўз тарихидаги ягона бронза медали ҳисобланади. Мавзуга алоқадор бўлмасада қизиқарли факт 2008 йил "Бунёдкор" фақат битта учрашувда имкониятни бой беради, у ҳам бўлса Фарғонада "Нефтчи"га (1:2). 



— Виталий Левченко шогирдлари бу мавсумда Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси бўйича 2015 йилги натижасини янгилади. Ўшанда фарғоналиклар кетма-кет 8та турда мағлубиятга учрамаган. Илк мағлубиятни эса Тошкентда "Пахтакор"дан қабул қилиб олган (0:2). Мурод Исмоилов бошчилигида фарғоналиклар ўша йили жадвалда кучли бешталикка киришга муваффақ бўлган. Бу эса 2015 йилдан кейинги Суперлигадаги энг яхши натижаси бўлиб турибди.


Биз фақат энг узун серияларни келтирдик, холос. Тўғирлаб кетаман, ўтган мавсум сўнгги икки турини ҳам қўшсак "Нефтчи"да мағлубиятсиз ўйин 12тани ташкил қилади. Лекин биз кўпроқ бир мавсумдаги серияларни ҳисобладик.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика