Бруну Фернандеш кечаги ўйинда энг яхши натижа қайд этган футболчи бўлди
02 фев 2020 11:56
Янгиликлар
Бруну Фернандеш кечаги ўйинда энг яхши натижа қайд этган футболчи бўлди
Кеча "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда "Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруну Фернандеш жамоа таркибида дебют қилди.
Қайд этиш керак, ўйин якунларига кўра, Бруну Фернандеш 88та аниқ тўп узатишини амалга оширди. Шуларнинг 11таси рақиб жарима майдончасида кузатилди. Бруну Фернандеш ўйин давомида 118 марта тўпга тегинди.
25 ёшли хавбек яқиндагина "Спортинг"дан Манчестерга кўчиб ўтганди. У манкунианликлар билан 5 ярим йиллик шартномага имзо чекканди.
Фикрлар