Бруно Сальтор дебют ўйини ҳақида фикр билдирди
05 апр 2023 10:00
Янгиликлар
Бруно Сальтор дебют ўйини ҳақида фикр билдирди
“Бундай шароитда футболдан завқ олиш жуда қийин бўлади. Футболчиларга керакли сўзларни айтишга ҳаракат қилдим. Якшанбадаги воқеалардан сўнг мен футболчилар билан кўпроқ бўлишга ва улар билан суҳбат қуришга ҳаракат қилдим. Менимча, улар бор кучлари билан ҳаракат қилишди.
Мен Поттер билан яқин дўст эдим, уни кетиши менга қийинчилик туғдирмоқда. Уни йўқлиги билинмоқда, бироқ мен бор кучим билан ишлашга ҳаракат қилмоқдаман. Бизда яхши имкониятлар бўлди, гол ҳам урдик, бироқ офсайд экан. Футболчиларда секин секин ҳаммаси ўхшамоқда, бу эса одамни хурсанд қилади.
Биз рақибга ҳеч қандай имконият яратишга йўл қўймадик. Улар ҳужум қилишга ҳаракат қилишди, мен ҳимоячиларимнинг ўйнидан хурсандман. Биз мавсум якунига яхши тайёргарлик кўришимиз лозим. Мавсум қийин ўтмоқда. Шунга қарамай футболчилар яхши ҳаракат қилишга интилишмоқда”,-деди Бруно Сальтор.
Фикрлар