Брокки «Милан»да Инзагининг ўрнини эгаллаши мумкин

Narzulla Saydullayev
9 мар 2015, 08:28
«Милан» бош мураббийи Филиппо Инзаги истеъфога чиқарилиши мумкин.
Унинг ўрнини ёшлар жамоаси устози Кристиан Брокки эгаллаши мумкин.

«Милан»нинг собиқ ҳимоячиси жамоани мавсум сўнггига қадар бошқариб туради. Ёзда клуб раҳбарлари бошқа мураббий олиб келишади. Даъвогарлар орасида Лучано Спаллетти ва Винченцо Монтелла каби мутахассислар бор.

Дастлаб Инзаги кетса унинг ўрнини Мауро Тассотти эгаллаши айтилганди, бироқ Тассотти ҳам Инзаги билан бирга истеъфога чиқарилиши мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru