Breaking: Маурисио Почеттино "Тоттенхэм"ни тарк этди

20 ноя 2019, 00:59
Бу ҳақида жамоанинг Twitter'даги расмий саҳифаси хабар берди.

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ўз лавозимини тарк этди. Бунга сабаб клубнинг жорий мавсумда қайд этаётган қониқарсиз натижалари ҳисобланади. "Шпорлар" АПЛнинг ортда қолган 12 туридан кейин 14 очко тўплаганлари ҳолда мусобақа жадвалининг 14-поғонасида жойлашганлар. Аргентиналик мутахассис Лондон клубини 2014 йилда қабул қилиб олганди.

Эслатиб ўтамиз, Почеттино "Тоттенхэм"гача "Эспаньол" ва "Саутгемптон" клубларини бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›