Бразилияда Олимпиада машъаласини ўғирламоқчи бўлишди (+ВИДЕО)

Aziz Tukhtamuradov
25 июл 2016, 19:25
Олимпиада машъаласи Рио-де-Жанейро шаҳри томон одимлашда давом этяпти.

Бразилия шаҳарлари бўйлаб давом этаётган машъала эстафетасида кўнгилсиз ҳолат рўй берди. Одамлардан бири полициячилар сафини ёритиб ўтиб, машъалани олиб кетаётган спортчига ташланди. Полиция вакиллари машъалани олиб қочишга уринган безорини ўша заҳоти қўлга олган.

Бу Рио-2016 машъаласига уюштирилган биринчи ҳужум эмас. Маҳаллий аҳоли шу йўл билан Бразилияда олимпия ўйинлари ўтказилишига норозилик билдирмоқда. Аввалроқ Маракажу шаҳрида одамлардан бири машъалага бир челак сув сепиб, уни ўчиришга муваффақ бўлганди. Худди шундай ҳолат Каскавел шаҳрида ҳам рўй берганди. 

Видеони қуйидаги саҳифада томоша қилишингиз мумкин >>> ВИДЕО

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: iSport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›