Бразилия Конфедерацияси мушук воқеаси туфайли 200 минг доллар жаримага тортилиши мумкин
14 дек 2022 19:28
Янгиликлар
Бразилия Конфедерацияси мушук воқеаси туфайли 200 минг доллар жаримага тортилиши мумкин
Яқинда Қатарда ўтказилган матбуот анжуманида Бразилия терма жамоаси матбуот ходими стол устига сакраб чиққан мушукни қўполлик билан ушлаб, ерга ташлаганди.
Ўша воқеадан сўнг кўплаб мушуксеварлар Бразилия терма жамоаси вакилини ушбу ҳаракати учун танқид қилишди.
Манбанинг хабарига кўра, Бразилия футбол конфедерациясига қарши 200 минг долларлик даъво қўзғатилган. Судга ҳайвонларни ҳимоя қилиш миллий форуми ва бир гуруҳ ноҳукумат ташкилотлар вакиллари мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ўша матбуот анжуманидан икки кун ўтиб жаҳон чемпионатини тарк этганди.
Ўхшаш янгиликлар
09:11
Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ 27
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар