“Брайтон” келаси мавсум АПЛда ўйнайди

Aslanov Jasurbek
18 апр 2017, 07:20
“Брайтон” клуби муддатидан аввал келаси мавсум Англия Премьер-лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Крис Хьютон шогирдлари бундай ҳуқуққа чемпионат якунланишига учта тур қолганда эга бўлишди. Жамоа чемпионшипнинг сўнгги икки турида “Хаддерсфилд” ва “Дерби Каунти” (1:1) клублари билан дуранг ўйнади.

Маълумот учун, “Брайтон” жамоаси Англия юқори дивизонида сўнгги бор 1982/83-йилги мавсумда ўйнаган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф