Бранко Иванкович: "Теҳрон дербиси Осиёдаги энг катта дерби"
27 фев 2018 11:43
Янгиликлар
Бранко Иванкович: "Теҳрон дербиси Осиёдаги энг катта дерби"
1 март куни Эронда "Истиқлол" - "Персеполис" баҳси бўлиб ўтади.
Маълумки, ҳар иккала жамоа Теҳрон клублари ҳисобланади ва бу жамоалар ўртасидаги баҳс кўпчиликнинг диққат-марказида бўлади. "Персеполис" бош мураббийи Бранко Иванкович мазкур тўқнашувдан олдин интервью бериб, Теҳрон дербисини Осиёдаги энг катта дерби дея баҳолади.
"Биз "Истиқлол" билан кечадиган ўйинга тайёрмиз. Рақибимиз Кубок финалига чиқди, шунингдек, турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. Демак, улар яхши ҳолатда. Лекин менинг жамоам ҳам ўйинга тайёр".
"Мен учун Теҳрон дербиси Осиёдаги энг катта дерби ҳисобланади. Чунки бу ўйин ҳақида жуда кўп гапирилади. Ўйинни кўриш учун ФИФА президенти ҳам келар экан, бундан жуда хурсандман", - дея айтиб ўтди хорватиялик мураббий.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар