

21 ёшли испаниялик футболчи "галактикос"дан кўра "россонерилар" таркибида ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди.
"Менга "Милан" ёқмоқда. "Реал"да яхши бўлган, ажойиб шериклар ҳам, аммо мен ўзимнинг футболимни ўйнамоқдаман ва жамоага ёрдам бера оламан.
Ҳозир менга енгилроқ, сабаби мен футболни яхши кўраман ва у учун яшайман", - дейди Диас.
Эслатиб ўтамиз, Браим Диас "Реал" таркибида деярли майдонга тушмасди, Милан жамоасида эса у тез-тез майдонда ҳаракат қилмоқда.



