UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Лига 1. "Ланс" ва Ҳусанов Парижда ПСЖ меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  13 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  6 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  6 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  8 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  4 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  13 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3

Бошида харита чизилган хорватиялик йигитча Янгиликлар

Бошида харита чизилган хорватиялик йигитча

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Перишич кеча Испания дарвозасига тўп киритди ва жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди. Бу футболчи ҳақида мақолани ўқиб кўринг.

1999 йилда у қайта туғилди. Омиш шаҳри, Хорватиянинг жануби, Адриатики бўйидаги қурилиш иншооти. Уч ўртоқ нима учун у ерга боргани маълум эмас, бир қоп қурилиш анжомлари унинг устида ағанаб кетди. Икки ўртоқ Иваннинг отасини ёнига югуриб боришди: Коканинг устига нарса тушиб кетди, тезроқ юринг анави ерда ётибди.

Тирикми? Ҳа, лекин тура олмаяпти. Тезда уни шифохонага олиб кетишди: агар қоп 10 сантиметр бошқа жойга тушганида болакай вафот этиши мумкин экан, синган елкани операция қилишди, ўша йилиёқ Перишич «Хайдук»да пайдо бўлди.

Уни Кока деб аташарди, яъни товуқ. Бундан хафа бўлмасди, сабаби отасининг товуқ фермасида ишларди, 3 ёшиданоқ инкубаторларга қанча нима дон солиш кераклигини биларди. Иван бу лақабдан уялмасди, лекин ўзини Аса деб аташларини истарди. Аммо негадир бундай бўлмади.

1998 йилда Хорватия Франциядаги чемпионатда чорак финалда Германияга қарши ўйнайдиган бўлди. Иваннинг онаси катта дастурхон ёзди: пишлоқлар, гўштлар, торт, отага ракия, ўғилга сут. Телевизорда: еттинчи рақам – Алеша Асанович, Перишич яшайдиган Ўрта Далмация тумани учун кумир эди. Хорватия ўша ўйинда 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ярим финалга! Яна нимани орзу қилса бўлади?

Фақат худди Асанович каби «Хайдук»да ўйнашни орзу қилиш мумкин эди.



Орадан 16 йил ўтди. Яна ўша хонадан, яна ўша катта дастурхон, жаҳон чемпионати, фақат Иван Перишич стулда эмас, плазма телевизорда Бразилияга қарши очилиш ўйинида ҳаракат қилмоқда, Агар 1998 йилда Иван Амазонка қирғоқларида ўйнашини айтишса барча кулиб юборарди, у ўйнади ва гол ҳам урди. Slobodna Dalmacija нашри журналистлари унинг отаси Антега қўнғироқ қилиб ўғли қандай қилиб бунга эришганини сўрашди.

«Хайдук» устози Зоран Вулич ёш ва сочи жингалак Перишични Словениядаги ёзги йиғинга олиб кетади. Нико Кранчарнинг «Портсмут»га ўтиши деярли ҳал бўлаётганди, унинг ўрнига Перишич ўйнаши кутилганди. Уни «Арсенал», «Тоттенхэм» ва «Аякс» академияси ҳам чақираётганди. Кранчарни қўйиб юбориб унинг ўрнига Иванни ўйнатишга барчаси тахт эди. Аммо «Хайдук»нинг режалари «Портсмут»нинг собиқ устози, «Сошо»га ўтган Ален Перренни кулдирди холос. У Перишич ҳамон профессионал шартнома тузмаганини ва «Хайдук»да оддий ишчи каби маош олаётганини билиб қолди. Перрен Перишичнинг отаси билан гаплашиб уларни шахсий самалётда Сошога олиб кетади.

«Иван Францияга менинг товуқ фабрикамни қутқариш учун кетди», – деб тан олади Анте Перишич журналистга. Анте қарзга ботганди, Перрен агар ўғли «Сошо»га ўтса ёрдам беришини айтди.

Қатар ёки Қувайт эмаску – хатто 15-ўриндаги клуб бўлса ҳам Францияда ўйнайди, «Хайдук» эса шартнома тузишни чўзиб юрди. «Хайдук» жимгина қараб тургани йўқ. Перишичнинг дисквалификация қилиниши ва «Сошо»дан 360 минг евро жарима ундириб олди. Перрен ажойиб, еврокубоклар учун курашадиган жамоа тузди, Перишич иккинчи жамоада ўйнарди, «Сошо» УЕФА кубогига чиқди, Перренни «Лион»га чақиришди, «Сошо» янги устози Фредерик Анц Перишични билишни истагани ҳам йўқ, «Хайдук» ва «Сошо»нинг ўрнига Иван Бельгиянинг иккинчи лигасига тушиб кетаётган «Руселар»да пайдо бўлди. Аламлиси унинг отаси пулларни тезда сафрлаб юборди ва яна қарзга ботди.

Етиб келдик, барчаси тамом.

Аммо бундай бўлмади. Иван голлар уриб жамоани лигада қолишини таъминлади, асосийси «Брюгге»га қарши ўйинда иккита гол урди ва рақиб устозидан қуйидаги гапларни эшитдик: бизга ўт. Кеча қуйида эди, бугун эса Бельгиянинг энг бой клубларидан бири бўлган «Брюгге»да. 2009 йилда еврокубокларда «Партизан»га қарши ўйин бўлди. Пенальти ишлашди, Перишич сардор Хоэфкенсдан пенальтини сўраб олди, Паненка услубида тўпни тепди, аммо посбон ўз ўрнида қолиб тўпни ушлаб олди. Танаффус вақтида Перишич турли тилларда ҳақоратларни эшитди, иккинчи таймда гол уришга ваъда берди.

Иккита урди.



Мана шундай ўйинлардан сўнг у Дортмундга кўчиб ўтди.

«Боруссия»да Перишич ажойиб ўйнай бошлади, деярли барчага голлар урди, рақиблар орасида «Арсенал» ҳам бор эди. Аммо жамоага Ройс келгач Перишич кам майдонга туша бошлади. («Захирада ўтирсам мен ўламан» дерди у), Клопп уни йиғлоқи деб атади. «Вольфсбург» унга икки баравар кўпроқ маош таклиф қилди. Перишич янги клубида 10дан ортиқ гол урди, Кубок ва  Суперкубокни ютди. «Интер» унинг учун 16 миллион евро тўлади, Перишич Икардидан кейинги тўпурар бўлди, Конте уни «Челси»га сотиб олишларини сўради, Иван эса Сошога келганидан роппа роса 10 йил ўтиб яна Францияга қайтди. Сочида Хорватия давлати харитаси чизилган, Сент-Этьенда чехларга, кеча Бордода Европа ва Жаҳон чемпионлари дарвозасига гол урди ва Хорватияни гуруҳда биринчи бўлишини таъминлаб берди.

У «Хайдук» асосий таркибида ўйнамади, орзу амалга ошгани йўқ, аммо ҳозир бўлаётган воқеалар ундан ҳам ажойиб...

 

sports.ru сайтидан Нарзулла таржима қилди

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика