"Боруссия" Холанднинг товон пулини оширишни режалаштирмоқда

Alisher
19 авг 2021, 14:23
Дортмунднинг "Боруссия" клуби келаси ёзда ҳужумчи Эрлинг Холанднинг товон пулини оширмоқчи.

Клуб жорий трансфер ойнасида ўйинчини сотмайди, жамоани шундоқ ҳам Жейдон Санчо тарк этди.

21 ёшли ўйинчининг товон пули борасидаги банд 2022 йилнинг ёзида фаоллашади. Ўйинчининг нархи 75дан 90 миллион еврога қадар ўсиши мумкин.

Холанд ўтган мавсум жамоа таркибида 41та ўйинда майдонга тушиб, 41та гол ва 12та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport1