"Боруссия Д" ҳимоячисининг хизматлари "Арсенал"га таклиф қилинди

Sherzod Nurmatov
20 июл 2022, 21:50
"Асаларилар" футболчини сотишмоқчи.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби "канонирлар"га мурожаат қилиб, Мануэль Аканжини сотиб олиш таклифини берди.

"Тўпчилар" яқинда марказий ҳимоячига қизиқиш билдиришганди. Германия клуби ўз футболчисини 20-25 миллион еврога сотмоқчи.

Аканжининг дортмундликлар билан шартномаси келаси ёзгача амал қилади.

27 ёшли швейцариялик Германия Бундеслигасининг ўтган мавсумида 26 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport