"Боруссия Д" ҳимоячиси "Барселона"га ўтмоқчи
02 мар 2023 10:13
Янгиликлар
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Тома Менье "Барселона"га ўтиш истагида. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Бельгиялик футболчининг немис клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар тузилган. Кўринишидан, футболчи "асаларилар"да қолишни режалаштирмаяпти ва фаолиятини бошқа жойда давом эттирмоқчи.
Менье "Интер" ва "Милан"дан таклифлар олганига қарамасдан, "Барселона"га ўтишни истамоқда. Каталонияликлар ҳақиқатан ҳам ўнг қанот ҳимояси учун ўйинчи қидирмоқда, бироқ улар бельгиялик футболчининг номзодини кўриб чиқаётган бўлсалар-да, ҳали у билан боғланишмади.
31 ёшли ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар