
"Боруссия Д" вице-президенти Ватцке ушбу таклифни қабул қилмади. Бу иккала жамоаларнинг ўзаро ўйини олдидан "Бавария" клуби раҳбарлари расмий тарзда бирга овқатланиш таклифи билан чиқишган. Лекин Дортмунд клуби вакиллари ушбу таклифга рад жавобини беришган.
"Бавария" - "Боруссия Д" қарама-қаршилиги жуда катта жанг бўлиши аниқ. Лекин ўйин олдидан ҳам босим янада ошмоқда. Клуб вакиллари ўртасидаги муносабат кескинлашган - деб ёзади немис матбуоти.