"Боруссия" "Барселона" ҳимоячисини харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
14 июн 2018, 11:08
Дортмунднинг "Боруссия" клубида "Барселона" ҳимоячиси пайдо бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, дортмундликлар Каталония клубининг колумбиялик ҳимоячиси Йерри Минага қизиқиш билдирмоқда. Кўк-анорранглилар Минани сотишга тайёр, бироқ жаҳон чемпионатидан сўнг ушбу ишни амалга оширишмоқчи. "Барселона" мундиалда Йерри Минанинг нархи ошишини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, январда "Боруссия" ҳам Йерри Мина учун курашга эди, бироқ футболчининг ўзи "Барселона"ни танлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›