Бонуччи "Лацио"дан тўртта гол ўтказиб юборилгач нима деди?

Tolibjon Qosimov
11 сен 2017, 10:41
"Милан" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Италия А серияси 3-тури доирасида "Лацио"дан учралган мағлубият (1:4)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.

"Биз тўп билан ҳам, тўпсиз ҳолатимизда ҳам ўзимизнинг футболни кўрсата олмадик. Биз ўсишимиз ва кучайишимиз керак. "Милан" бундай мағлубиятларни унутишни ўрганиши лозим. Ҳозирча, бу борада тажрибамиз йўқ. Кайфият бузилди, лекин бундай мағлубиятдан кейин бу нормал", - деди Бонуччи.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sky Sport