Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди
		
		24 дек 2024 18:50
        Янгиликлар	
	 
				 
				Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди
"Роял Пари" дастлабки ўйинда "Реал Оруро"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, жавоб баҳсида, сафарда 0:3 ҳисобида ортда қолаётганди. Қўшимчасига, сўнгги дақиқаларда меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланади.
Айнан шу паллада мағлуб бўлаётган жамоа бош мураббийи ҳакамликдан норозилигини кўрсатиш мақсадида футболчиларини майдондан олиб чиқиб кетади. Бу ерда аслида мақсад умумий 4:3 ҳисобидаги керакли натижани сақлаб қолиш бўлганини ортиқча изоҳлаш шарт бўлмаса керак. Вазиятга ҳаттоки полиция ходимлари ҳам аралашади, аммо улар ҳам футболчиларни ўйинни давом эттиришга "кўндира олмайди".
Натижада, Футбол федерацияси вакиллари Тартиб-интизом кодексига биноан, клуб жазоланиши, юқори дивизионга эса "Реал Оруро" йўл олишини маълум қилишади. Бундан хабар топган меҳмонлар майдонга қайтишади, лекин энди кеч бўлганди. Бу паллада тугамаган ўйинни якунлаган ҳакамлар бригадаси 20 нафар полициячи ҳамроҳлигида майдонни тарк этаётган эди.
Мана шунақа гаплар, Болиявидагилар Индонезиядагилардан нима камимиз бор, дейишган кўринади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар