UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  1 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  1 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  2 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  44 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  6 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3

"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди Янгиликлар

"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди

Футбол олами катта йўқотишга учради: Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоаси бош мураббийи Мигель Анхель Руссо 69 ёшида вафот этди.

Унинг вафоти ҳақида клуб расмий сайти эълон қилди.

Руссо сентябрь ойида сийдик йўллари инфекцияси асоратлари туфайли касалхонага ётқизилганди. Даволанишга қарамай, Руссонинг аҳволи оғирлашди ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.

Хайрлашув мактубида "Бока" мураббий ўзининг сўнгги кунларигача футболга бўлган чексиз иштиёқини намоён этганини таъкидлади. Унинг ёрдамчиси Клаудио Убеданинг сўзларига кўра, Мигель Анхель касалхонада бўлганида ҳам жамоа ишлари билан қизиқиб, бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиб турган.

"У футбол билан яшаб, нафас олди – майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ҳақиқий жангчи эди", – дейилади клуб баёнотида.

Мигель Анхель "Бока Хуниорс" клубида доимий изини қолдирди. У афсонавий клубни уч марта бошқарган: 2007, 2020–21 ва яна 2025 йилда. Айнан унинг бошчилигида "Бока" 2007 йилги Либертадорес Кубогида ғолиб чиқди ва Жанубий Американинг энг муваффақиятли жамоаларидан бирига айланди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Эроннинг "Истиқлол" жамоасида ўйнаётган Жалолиддин Машарипов 2021/22 йилги мавсум "Ал Насср"да Руссо қўл остида ўйнаган. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика