UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  2 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  8 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  29

Бобурбек Йўлдошев: “Ҳимоядаги рақобат мени чўчитаётгани йўқ” Янгиликлар

Бобурбек Йўлдошев: “Ҳимоядаги рақобат мени чўчитаётгани йўқ”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Бобурбек Йўлдошев ҳам терма жамоамиз таркибидан ўрин олган.
Айтиш керакки, БААга 8 нафардан зиёд мудофаа чизиғи вакиллари йўл олишди. Кўриниб турибдики, мазкур позицияда рақобат кучли. Бундан Йўлдошев сира чўчимаётганини ўзаро суҳбатимиз давомида айтиб ўтди.

- Олимпия терма жамоамиз устози Шуҳрат Мақсудов ва унинг машғулотлари тўғрисида қандай фикрдасиз?
- Декабрь ойининг охирларида 4 кунлик йиғин ташкил этилди. 3 январдан бошлаб эса иккинчи йиғин бошланди. Ҳозирча ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Барчанинг кайфияти аъло даражада. Ҳамма ўз устида тинмай ишламоқда.

- Шуҳрат ака Мақсудов ўта талабчан мураббий. У кишини олдиндан яхши билганимиз учун ҳам ҳозир тез тил топишиб кетганмиз. Барча билан бир хил муносабатда. Керак бўлса, ҳар бир футболчи билан аълоҳида гаплашиб фикрлари билан қизиқмоқда.

- У киши ўтказаётган машғулотлар ҳам ажойиб. Насиб қилса энди БААда ҳам 6 кунлик йиғин ташкил этиб, шу орқали Уммонга жўнаб кетамиз.

- Сафарга йўл олаётган делегацияда ҳимоячилар сони кўпчиликни ташкил этмоқда. Бошланғич таркибдан жой олиш ҳам осон кечмаслиги турган гап. Фикримизга сиз ҳам қўшилсангиз керак?
- Биламан асосий таркибда майдонга тушиш осон бўлмайди. Чунки мусобақага тажрибали ҳимоячилар таклиф этилган. Лекин мен рақобатдан қўрқмайман. Соғлом рақобат ўсиш гаровидир. Тўғриси, шу кунгача асосий таркибда ўйнайман деб шарт қўймаганман ҳам. Буни мураббий ҳал қилади. Ким яхшироқ тайёр бўлса, ўша ўйнайди. Шуни ҳисобга олган холда мен ҳам таркибдан жой олиш учун тинимсиз ишлашга тайёрман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика