UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Испания кубоги. "Реал Мадрид" – "Реал Сосьедад" 3:4 (онлайн ҳисоб)  33 02:10АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Фулхэм"ни мағлубиятга учратди  1 02:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Ноттингем"га мағлуб бўлди  10 00:45"Реал"га қарши ўйинга бир ҳафта қолганда "Арсенал"нинг асосий марказий ҳимоячиси жароҳат олди  1 00:10АПЛнинг 32-туридан бошлаб офсайд аниқлашнинг ярим автомат тизими ишга тушади  0 23:30Уокер танаффус пайтида Фелишга қарата: "Бу ерда ҳеч ким Месси эмас, пас бер"  6 22:15Пролиганинг илк турида ишловчи расмийлар номи аниқ  2 21:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?  2 21:21Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  9 20:58Суперлига. “Нефтчи” — “Навбаҳор” ва тўртинчи турнинг бошқа ўйинларида ишлайдиган расмийлар номи маълум  6 20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди  5 20:14Суперлига. “Пахтакор” — “Машъал” учрашувида қайси ҳакамлар ишлайди?  0 19:35Анчелотти Эндрик нима учун кам ўйнаётганини тушунтирди  7 19:10Коло Муанининг келажаги сўроқ остида қолиб кетди  0 18:43Ўзбекистон кубоги. "Андижон ФА" ва "Навбаҳор ФА" гуруҳ босқичига чиқди   3

Бобур Зуҳриддинов: “Нефтчи” кутганимдан кўра, яхши ўйнади” Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: “Нефтчи” кутганимдан кўра, яхши ўйнади”

“Нефтчи” – “Обод” (1:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Қизиқарли ўйин бўлди.  Бундай иродали баҳслар хар иккала жамоани янада кучли қилишига шубҳам йўқ. “Нефтчи” кутганимдан кўра, яхши ўйнади. Аввалги баҳсларни кўриб чиққандим. Бугун “Нефтчи” жамоаси олдинги учрашувларга қараганда, жиддийроқ ўйин намойиш этди. Рақибни табриклайман.

- Бугун “Обод” жамоаси вазиятлардан фойдалана олмаганини қандай изоҳлайсиз?
- Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммоси фақат бизда эмас. Бу муаммо жуда кўп жамоаларда мавжуд. Ҳужумларни самарали якунлаш борасида ишлаяпмиз. “Обод” – ёш жамоа. Уларга совуққонлик етишмаяпти.

- Натижа меҳмонлар учун ёмон бўлишига қарамай, яхши кайфиятда интервью беряпсиз. Ўйиндан тўлиқ қониқдизми?
- Бугун шогирдларим мен берган кўрсатмаларни 95 % аниқ бажарди. Фақат баъзи вазиятларда хато қилишди ва бу хатолар мағлубиятга сабаб бўлди. Тушкунликка тушиш йўқ. Кейинги ўйинларга тайёрланамиз

- Битти ўйинда 3 та пенальти. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Бу ўйинни ўта муросасиз ўтганидек далолат беради. Жамоамизда ҳамма нарса етарли. Йигитларда ўйинга бўлган шижоат юқори. Фақат ғалаба кам холос, - деди “Обод” мураббийи.

“Нефтчи” матбуот хизмати.
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика