UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  2 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  0 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  3 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  8 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  4 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  16

Бобур Зуҳриддинов: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Машъал" мухлисларини ва жамоамизнинг ҳар бир аъзосини бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Бугун ютишимиз керак эди, буни 3 марта такрорладим. Йигитлар айнан шуни ҳис қилган холда майдонга тушишганди. Биз ортда қолган 2 та турда омадсизлик туфайли мағлуб бўлгандик. Бугунги ўйиндаги мағлубият кечирилмас хатога айланарди. Йигитларга раҳмат, биз ғалаба қозонишни уддаладик. "Ғиждувон" жамоасининг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик ва мос равишда тайёргарлик кўргандик.

- Худоёрхон Сагдуллаев захирадан туширилмоқда. Унинг ўйинни асосий таркибда бошламаётганига сабаб нима?

- Сагдуллаев жуда иқтидорли футболчи. Ҳар бир рақибга қарши алоҳида ёндашув билан тайёргарлик олиб борилади. Бу режамизда бор эди ва режа иш берди. 

- Бобур ака, аввало туғилган кунингиз билан табриклаймиз. Саволим шундай, ўйин қайдномасида жамоа бош мураббийи сифатида Дилявер Ваниев кўрсатилган. Бироқ, майдон четида футболчиларга клуб расмийси Денис Васильев кўрсатма бериб борди. Бу нимани англатади?

- Йўқ, жамоамиз бош мураббийи Дилявер Ваниев ҳисобланади. Бизда мураббийлар таркиби бор. Мураббийлар таркибига сиз кўрган Денис Васильев ҳам қўшилади. Шунингдек, мен ҳам мураббийлар штаби билан Дилявер Ваниевга ёрдам берамиз. Ўйинда ҳаяжонли вазиятлар бўлади. Вазиятлар таҳлилида мураббийлар навбати билан кўрсатма бериши мумкин, бу табиий ҳол.

- Сергей Петровнинг ўйини ҳақида фикрларингиз?

- Петровда руҳият яхши. Жамоа билан тез киришиб кета олди. Иқтидорли футболчи, юзага келган имкониятдан унумли фойдаланади. Бугун ҳам у гол уриб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

- "Машъал" мавсум стартини ўтган йилгидан ёмон бошлади. Бу таркиб ўзгариши билан боғлиқми?

- Албатта, шундай. Жамоамиз таркиби 70 фоизга ўзгариб кетди. Ёшлар келди, легионерлар келди, бундай холатда натижа бирдан яхши бўлмайди. Мақсадимиз фақат битта - Суперлига. Биз бу мақсад йўлидан ўйиндан-ўйинга шаклланиб, кучайиб борамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика