UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  1 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  3 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  5 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  16 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3

Бобур Акбаров: "Бунёдкор” либосида майдонга тушиш мен учун шараф" Янгиликлар

Бобур Акбаров: "Бунёдкор” либосида майдонга тушиш мен учун шараф"

Ортда қолган мавсумни “Гулистон” жамоасида ўтказган ҳимоячи Бобур Акбаровга мамлакат чемпионидан таклиф тушди.

Футболчи “қалдирғочлар” билан икки йиллик битимга имзо чекди.

- “Бунёдкор” клубидан қачон таклиф олгандингиз, умуман бу қандай содир бўлди?
- Чемпионат давомида ўйинимни кўриб қизиқишган шекилли, менга таклиф билан чиқишди. Вариантларни кўриб чиқиб “Бунёдкор”да тўхтадим. Биламан, бу жамоада тўп суриш осон иш эмас. У ерда рақобат анча кучли. Аммо умид қиламанки, бу нарса менга ёрдам беради. “Бунёдкор”га келиб олдимга янада яхшироқ мақсадларни қўйдим.

- Айтингчи, “Бунёдкор”нинг таклифи сиз учун "сюрприздек" туюлдими?
- Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади. Нимагаки, ҳар кимга ҳам бундай таклиф бўлавермайди. “Бунёдкор”нинг либосида майдонга тушишни ҳамма хоҳлайди ва бу мен учун шараф. Миржалол Қўшоқович менга ишонч билдирган экан, қўлимдан келганича ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- “Гулистон” билан олий лигани тарк этишга мажбур бўлдинглар. Шунга қарамасдан сиз чемпион жамоа сафига қўшилишга муваффақ бўлдингиз.
- Иккала жамоани бир-бирига солиштирш ноўрин. “Гулистон”да мухлислар бизни яхши қўллаб-қувватлашди. Олий лигани тарк этган бўлсакда, уларнинг олдида юзимиз ёруғ деб айта оламан.

- Янги клубдаги “ҳаётингиз” ҳам бошланди. Дастлабки таассуротларингиз билан ўртоқлаша оласизми?
- “Бунёдкор”нинг машғулотлари бошқа клубларникига қараганда фарқ қилади. Машғулотларда астойдил ҳаракат қилиб кўзланган натижаларга эриша оламиз. У ерда бизни жуда яхши кутиб олишди. Худди эски танишлардек муносабатда бўлмоқдалар.

- Табиийки, фаолиятингизда олдинга қадам ташладингиз, тўғрими?

- Ҳа, мен учун катта ўзгариш бўлади. Нима қилиб бўлса ҳам мураббийларнинг ишончини оқлашга астойдил киришаман. Ҳар бир футболчининг мақсади бор, шунга яраша мен ҳам ўйлаган режаларимни амалга оширмоқчиман.

- “Андижон”га ўтишингиз ҳам мумкин эди. Аммо “Бунёдкор”дек клубдан чақирув бўлгач уларнинг таклифини кўриб ҳам чиқмаган бўлсангиз керак?

- “Бунёдкор” Осиё чемпионлар Лигасида ўйнайди. Мен ҳам ушбу мусобақада ўзимни кўрсатмоқчиман. “Андижон”га келадиган бўлсак, бу менинг туғилиб ўсган шаҳрим. Балки келажакда у ерга қайтарман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика