UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  0 21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  10 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  4 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  9 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0

Бобир Абдихолиқов: "Кумуш медалга эга чиқишимизда "Насаф" оиласидаги барчанинг ҳиссаси бор" Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов: "Кумуш медалга эга чиқишимизда "Насаф" оиласидаги барчанинг ҳиссаси бор"

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлига 24-турида "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва мавсум якунланишига бир тур қолганда кумуш меддалари масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилди.

Ушбу учрашувдан сўнг жорий мавсумда кўплаб голлари билан жамоасининг ғалабаларига муносиб улуш қўшаётган Бобир Абдихолиқовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кумуш медални қўлга киритишимизда  мураббийлар, футболчилар умуман "Насаф" оиласидаги барчанинг ҳиссаси бор. Жамоадаги футболчилар ёш бўлишига қарамасдан ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишди ва медалларга эга чиқиш учун 200 фоиз куч билан ҳаракат қилишди. Бунинг мевасини мана бугун кўриб турибмиз. Ҳар бир учрашувда гол уриш учун интиламан, чунки бу вазифамдир. Балки бу йил ўсишга эришдим дейишим мумкин. Лекин кўп вазиятлардан фойдалана олмаяпман. Бунинг учун ўз устимда ишлашдан тўхтамаслигим керак. Айрим паллаларда юз фоизлик имкониятлар бўлади. 

Жамоада ўйинни шакллантириш ва йўлга қўйишда мураббийимизнинг тажрибаси катта рол ўйнади. Аксарият футболчилар билан клуб академиясида бирга катта бўлганмиз. Ички муҳит, ўзаро муносабат, ўйин барчаси яхши бўлгани учун  ҳам оралиқдаги танаффуслардан сўнг қийинчиликлар бўлмади. Молиявий муаммолар бўлди. Аммо биз раҳбариятга ишонамиз. "Насаф" ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмаган эди. Биз футболчилар майдонда боримизни бериб ўйнашимизни келишиб олган эдик. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдираман ",- дейди Бобир Абдихолиқов. 

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика