UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  102 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

BMB бразилиялик футзалчини таништирди Янгиликлар

BMB бразилиялик футзалчини таништирди

2021 йил декабрь ойида ташкил этилган BMB футзал клуби шу йилнинг ўзидаёқ олий лигага чиқишни мақсад қилган.

Бу мавсум футзал бўйича Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этаётган жамоа дастлабки 3 тур якунларига кўра, 23 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа ўтказган 9 ўйинда 91та гол уришнинг уддасидан чиқди ва бу борада қойил қолса арзийди.


BMB футзал клуби кучли таркибга эга бўлишига қарамай, раҳбарият жамоани янада кучайтириш мақсадида бразилиялик футзалчини таклиф этди. Тўлиқ исми Фернандо Родригес де Соуза бўлган футзалчи Латвиянинг "Рапид" футзал клубидан таклиф этилди. Бугун пойтахтимиздаги "Wyndham" меҳмонхонасида янги меҳмонни кенг оммага таништириш маросими ўтказилди. 


Таништирув маросимидан олдин BMB футзал клуби асосчиси ҳамда президенти, BMB Trade Group компаниясининг Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов сўзга чиқиб шундай деди:

- Юртимизда спортни жуда севишади. Айниқса ҳар бир фуқаронинг мунтазам спорт билан шуғулланиши ва шу орқали ўз соғлиғига эътибор бериши муҳтарам Юртбошимиз томонидан бот-бот такрорланмоқда. Биз ҳам яхши ният билан ўтган йил BMB футзал клубини ташкил этдик ва бу йилдан биринчи лига баҳсларида иштирок этишни бошладик.

- Насиб қилса, шу йилнинг ўзидаёқ олий лига йўлланмасини қўлга киритиб, келаси йил Ўзбекистон чемпиони бўлиш вазифасини қўямиз. Мен ўзим ҳам футбол ва футзални жуда севаман. Ҳафтада икки-уч марта бўш вақт бўлди дегунча йиғилиб тўп тепиб турамиз.

- Ўйлайманки, BMB футзал клуби Ўзбекистонда футзал ривожи учун муносиб ҳисса қўшади. Таркибни янада кучайтириш мақсадида бразилиялик легионерни таклиф этдик. Бундай трансферни футзал клублари орасида биринчи бўлиб амалга оширганимиздан хурсандмиз".


Шундан сўнг Фернандо Родригес де Соузанинг BMB футзал клуби билан шартнома имзолаш маросими ўтказилди. Шамтнома имзолаб бўлингач, клуб раҳбари Бекзод Маматқулов янги футзалчига 20-рақамли либосни топширди. Бугунги анжуманда BMB футзал клуби раҳбарияти билан биргаликда жамоа аъзолари, ЎФА  ва ПФЛ ходимлари, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этишди.


Таништирув маросимидан сўнг бразилиялик футзалчи журналистларга интервью берар экан, Ўзбекистонга фақат юқори мақсадларни кўзлаб ташриф буюрганини айтиб ўтди ва BMB футзал клубидаги ўйинлари орқали тез орада мухлислар ишончини қозонишга ҳаракат қилишини билдирди.

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика