
Эртага "Челси"га қарши чиройли ва кучли футбол намойиш этиб беришимиз керак. Бу жуда муҳим баҳс бўлади. Жозе Моуриньо жамоаси камдан-кам мағлубиятга учрайди. Бизга уларга қарши ўйинда осон бўлмайди. Биз бор кучимизни ишга солишимиз талаб этилади. Жамоамих яхши кайфиятда ушбу ўйинга ташриф буюрмоқда. Ярим финалга чиқишимиз учун яхши имкониятларимиз мавжуд. Ушбу имкониятдан унумли фойдаланишимиз керак. Эртага Ибрагимович ўйнолмаслиги ёмон албатта. Аммо биз Златансиз ҳам яхши ўйнай олишимизни исботлаганмиз.