Блаттер: "Роналду билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йуқ"

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2013, 21:16
ФИФА президенти Зепп Блаттер томонидан португалиялик юлдузнинг устидан кулиш оҳангидаги сўзлари келтирилган видео лавҳага қарамай, Криштиану Роналду билан яхши муносабатларини сақлаб қолишга умид қилмоқда.
"Роналду билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йуқ. "Олтин тўп" тақдирлаш маросимида мен, уни ҳеч нима бўлмагандай кутиб оламан" - деди Блаттер.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Криштиану Роналду "Олтин тўп" тақдирлаш маросимига бормоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Қизиқ, агарда португалиялик "замбарак" маросимга бормаса, президент жаноблари уни қандай қилиб кутиб олар эканлар?

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›