UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  0 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  3 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  13 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  12 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  9

Биродар Абдураимов: "Ўғлимни табриклайман" Янгиликлар

Биродар Абдураимов: "Ўғлимни табриклайман"

Бугун шоу дастуридан сўнг барча қатнашчилар пойтахтимиздаги Яккасарой ресторанига таклиф этилди.

Бир пиёла чой устида табдирнинг бадиий қисми давом эттирилди. Меҳмонлар сўзга чиқиб, ўзининг 50 ёшлик юбилейини нишонлаётган Азамат Абдураимовни табриклашди. Сўзга чиққанлар орасида Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров, яна бир гуруҳ кино ва театр актёрлари, Азамат аканинг отаси Биродар Абдураимов, футболимиз афсонаси Миржалол Қосимов бошчилигидаги 12-Осиё ўйинлари ғолиблари бор эди. 

"Футболчиларимиз ўша пайтда фаолиятларининг энг гуллаган ва шу билан бирга кучга тўлган даврини ўтказишаётганди. Ҳамма чизиқларда кучли ўйинчилар жам бўлган эди. Ҳимояда Андрей Фёдоров, Фарҳод Магометов, ярим ҳимояда Миржалол Қосимов, Илҳом Шарипов, Степан Атоян, ҳужумда Игорь Шквирин, Шуҳрат Мақсудов, Азамат Абдураимов ўйнарди. Лекин жароҳат олганлар ҳам йўқ эмасди. Шунга қарамай, 14-15 футболчи шу 7та ўйинда ғалаба қозониб, якунда Осиё ўйинлари ғолиби сифатида Тошкентган қайтгандик. Биласизми, бизга Осиё ўйинларининг кутилмаган жамоаси сифатида қарашган. Футбол мутахассислари, хусусан афсонавий Валерий Лобановский жуда илиқ фикрларни билдирганди. Лекин танганинг орқа томони ҳам бор, дегандек, айрим жамоаларнинг жиддий эътирозларига ҳам дуч келганмиз. Сабаби, биз бир хил рангдаги футболка ва гетраларда қитъа ўйинларига борган эдик. Бошқа жамоалар билан футболчиларимизнинг кийими бир хил рангда бўлиб қолганда яхшигина эътироз билдиришган. Хатто рақибларимиз томонидан ОФКга шикоят хати ҳам ёзилганди. Шунга қарамай, якунда юзимиз ёруғ бўлиб, Ўзбекистонга қайтиб келгандик. Фурсатдан фойдаланиб, ўғлимни бугунги юбилейи билан табриклайман. Бир зумда 50 ёшни ҳам қаршилабди (кулади). Ҳамиша у билан фахраланиб юраверайлик", - дейди Биродар Абдураимов. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика