UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  2 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  12 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  19 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1

Бирлашиш вақти Янгиликлар

Бирлашиш вақти

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун эрта тонгда Тошкент-Дубай рейси билан БААга учиб кетди.

Вакилларимиз у ерда Таиланд билан ўртоқлик учрашувида иштирок этиб, ҳал қилувчи ЖЧ-2022  саралаш баҳсларини ўтказгани Саудия Арабистонига йўл олишади. 

Ҳозирда ортиқча гап айтишни, узундан узоқ терма жамоа ҳақида гапиришни мавриди эмас. Бўлар иш бўлиб бўлди. Қилиниши керак бўлган ишлар учун етарлича вақт берилди. Айтиладиган гапларнинг кўпи айтилди. Абрамовнинг экспериментлари ҳам тугади, десак муболаға бўлмайди. Эндиликда аниқ бир таркибни танлаб, эътиборни Саудия Арабистонидаги учта ўйинга қаратиш пайти келди. У ерда фақат мезбонлар билан ўйин кутиб тургани йўқ, дастлаб Сингапур ва Яман тўсиғидан ўтиш керак. Агарда мана шу икки ўйинни унутиб ҳаёл фақат Саудияда бўлса, бу катта хато. Ҳозир янги номларни синовдан ўтказадиган пайт ҳисобланмайди, керакли ва терма жамоага ёрдам бера оладиган, ўз позициясидаги энг кучлиларни аниқлаб олиш қолди, холос. 

Ўйлантираётган икки жиҳат бор: дарвоза ва марказий ҳимоя. Одатда, бирор циклда дарвозабон масаласида бунчалик хавотирли вазият бўлмаган. Тўғри, аввалги мундиал саралашида Лобановнинг дарвозада туриши кескин танқидларга сабаб бўлганди. Муҳими, ўшанда терма жамоада аниқ кипер бўлган. Сўнгги икки Хитой ва Жанубий Корея билан тўқнашувларда Нестеров жонимизга оро киргани ёдимизда. Лекин ҳозирда расмий учрашувларда дарвозамизни қўриқлаши мумкин бўлган аниқ бир посбонни айта олмаймиз. БААга Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор") олиб кетилди. Расмий ўйинларда дарвозамизни ким қўриқлаши эса мавҳумлигича қолмоқда. Неъматовда катта ва даражаси юқори ўйинларда тажриба етишмаслиги панд бериб қолади, деган хавотир бор. Валижон Раҳимов эса ҳали терма жамоада ўйнамаган. Биргина вариант қолмоқда - Санжар Қувватов. Ушбу киперда халқаро ўйин тажрибаси, кўникмаси бор. Фаолияти давомида бундай даражадаги учрашувларда иштирок этган. Лекин стандарт вазиятларда тўпни қайтаришга қийналади. Асосий камчилиги шу. Бунинг учун ҳимоячиларимиз ҳушёр ҳаракат қилиши даркор. 

Марказий ҳимояда ким ўйнаши ҳам жумбоқлигича қолмоқда. Рўйхатда Исломжон Қобилов, Умарбек Эшмуродов, Рустам Ашурматов, Ислом Тўхтахўжаев, Ҳусниддин Алиқулов бор. Агарда гавдаси ва жисмоний томондан бақувватлиги, тўп билан яхши муоамала қилишини ҳисобга олсак, Рустам Ашурматов мудофаа марказида асосий вазифани бажариши мумкин. Боз устига жамоамизнинг сўнгги расмий ўйинларида мазкур ҳимоячи ўйнаганини инобатга олиш лозим. Унинг ёнида Ислом Қобилов ёки Ислом Тўхтахўжаев ўйнаши эҳтимоли мавжуд.  Тўхтахўжаев  айни пайтгача ўтказилган 6та ўртоқлик ("Зенит", Иордания, "Шахтёр", Гана, Ироқ, Туркманистон) учрашувининг 3тасида асосий таркибда майдонга тушган. Қобилов ҳам 3та ўйинни бошланғич таркибда бошлаган. Танлов Абрамовнинг қўлида. Якуний қарорни эса бош мураббийнинг ўзи қабул қилади. 

Расмий ўйинлар бошланишига ҳеч қанча вақт қолмади. Айни пайтда барчамиздан талаб қилинадиган ягона нарса - бирлашиш ва қўллаб-қувватлаш.  Келинг мазкур учта ўйинда бирлашган ҳолда вакилларимизни олқишлаб турайлик. Майли бир кишими ёки минг кишими, зеро халқимизда бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар деган ажойиб нақл бор. Чунки қўлимиздан келадигани шу. Футболчиларимизга Саудия Арабистонидан ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қоламиз. Ишонч ва умид сўнгги паллада сўнади. Олға Ўзбекистон!

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика